Папуа-Янги Гвинея соҳиллари яқинида 7,5 магнитудали зилзила содир бўлди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Ерости силкинишининг эпицентри Кокопо шаҳридан 139 км жанубда жойлашди.
Жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот берилганича йўқ.
Зилзила ўчоғидан 300 км радиусда цунами хавфи эълон қилинди.