Самарқанд вилояти Паяриқ тумани Бўри маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро ҳамқишлоғи билан гап талашиб қолди, деб хабар беради «Постда» газетаси.
Даҳанаки жанг муштлашувга айланди. Шу пайт улардан бири иккинчисининг қорнига тиғ санчди. Шу тариқа, маҳалладошларнинг ўзаро муросага кела олмагани бир йигитнинг умрига зомин бўлди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)