Ҳалокатга учраган «Боинг-777» йўловчиларининг сўнгги жасадлари солинган еттита тобут «Харьков» халқаро аэропортидан Нидерландияга жўнатилди, дея хабар бермоқда «Лига.Новости».
Аэропортдаги марҳумлар билан видолашув маросимида Нидерландия, Австрия ва Малайзиянинг Украинадаги элчилари билан бир қаторда Нидерландия Қироллиги хавфсизлик ва адлия вазири Герард Адриан Ван Дер Стюр қатнашди.
Жасадлар Нидерландияда идентификация қилинади ва оилаларига топширилади.
Айни пайтда самолёт бўлаклари Нидерландия Хавфсизлик кенгаши томонидан ўрганилмоқда, иш қачон судга берилиши номаълум.
Изоҳ (0)