Кембридж герцог ва герцогиняси Уильям ва Кейт 2 май куни туғилганига бир неча соат бўлган қизларини Британия халқига биринчи марта намойиш этди, дея хабар бермоқда ТАСС.
Ёш ота-она Лондондаги авлиё Мария касалхонасини тарк этиш чоғида у ерда тўпланиб турган ОАВ вакиллари ва оддий британияликлар ҳавасини қондириш мақсадида муассасанинг марказий кириш эшигида бирровга пайдо бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Кейт Миддлтон 2 май куни 3,71 кг оғирликдаги қиз фарзандни дунёга келтирди.
Аввалроқ Шаҳзода Уильям ва Кейт Миддлтон қиз кўрса, уни малика Диана шарафига номламоқчи эканлиги хабар берилган эди.
Изоҳ (0)