Хитойнинг Наннинг шаҳрида якунига етиб бораётган теннис бўйича соврин жамғармаси 25 минг АҚШ долларини ташкил этувчи аёллар ўртасидаги турнирда ярим финал иштирокчилари маълум бўлмоқда, деб хабар берди «Olamsport».
Ушбу мусобақада ўзбекистонлик истеъдодли теннисчи Сабина Шарипова ҳам муваффақиятли иштирок этяпти. Мусобақада бешинчи рақам остида таснифланган Сабина чорак финал баҳсида Жанубий Африка Республикаси вакиласи Шанел Симмондсни 6:3, 6:1 ҳисобида таслим этди.
Таққослаш учун, Шарипова дунё рейтингида 222, Симмондс эса 347-поғонани эгаллаб турибди. Сабинанинг ярим финалдаги рақибаси куннинг иккинчи ярмида маълум бўлади.
Изоҳ (0)