Samsung компанияси Marvel киностудияси билан ҳамкорликда Galaxy S6 Edge смартфони реклама ролигини чиқарди, унда таниқли спортчилар, жумладан футболчи Лионель Месси иштирок этди, дея хабар бермоқда TJournal.
Тўрт дақиқалик видео умумий номи Assemble («Йиғилиш») бўлган тўртта сериянинг биринчисидир. У машҳур спортчилар, жумладан Лионель Месси, америкалик футболчи Эдди Лейси, гавайилик сёрфингчи Жон Жон Флоренс ва швейсариялик велопойгачи Фабиан Канчеллару сирли ёғду таратувчи жомадонларини қандай қилиб топишини кўрсатиб беради.
Ўз жомадонини қўлга киритгач, «Йиғилиш»нинг ҳар бир аъзоси табиатига кўра таҳлил қилинади ва «Қасоскорлар» комикси қаҳрамонларидан бирига қиёсланади. Масалан, Мессига Темир одам роли, Эдди Лейсига эса Халк роли тегади.
Роликнинг якуний қисмида «захирадаги» Қасоскорлар Marvel’нинг оригинал фильми қаҳрамонлари каби қаҳвахонада учрашиб, шаурма тайёрлайди, қаҳвахона ерости базасига олиб борувчи улкан лифт бўлиб чиқади.
Samsung смартфонлари эгалари Assemble’нинг Gear VR виртуал реаллик кўзойнакларига мўлжалланган махсус версиясини юклаб олиши мумкин.
Изоҳ (0)