Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 10 минг АҚШ долларидан иборат бўлган Shymkent Open турнири давом этмоқда. Унда Ўзбекистондан бир гуруҳ истеъдодли теннисчилар ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказяпти, деб хабар беради «Olamsport.com».

Фото: naesmi.uz

Фото: naesmi.uz

Иккинчи давра баҳсларидан сўнг биргина Полина Меренкова чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. У турнирнинг саккизинчи ракеткаси қозоғистонлик Екатерина Клюевани 6:3, 4:6, 6:2 ҳисобида таслим этди. Энди Полина чорак финал учрашувида россиялик Дарья Лодиковага қарши кортга чиқади.

Турнирда учинчи рақам остида таснифланган Ўзбекистон вакиласи Влада Якшибарова айнан Лодиковага 5:7, 3:6 ҳисобида имкониятни бой берди. Еттинчи рақам остида ҳаракат қилган Албина Хабибулина эса россиялик Ксения Шарифовага икки сетда ҳам бир хил 3:6 ҳисобида ютқазди.

Аввалроқ мусобақа бош соврини учун курашни давом эттириш ҳуқуқини Ўзбекистон эркаклар термасидан биргина Санжар Файзиев қўлга киритгани хабар қилинган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Андижонда 127 минг нафар ишсиз фуқаро мавжуд. Ҳар йили яна 50 минг нафар ёшлар меҳнат бозорига кириб келади” — президент 
Маҳаллий
Ўзбекистонда 2 февралдан метан заправкалар фаолияти тикланади
Маҳаллий
Жиззах, Самарқанд, Фарғонада электр тармоғига ноқонуний уланиб, қарийб 250 млн сўм зарар етказган тадбиркорлар ушланди