«Бавария» клубининг бир йўла 6 нафар футболчиси Чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган «Барселона»га қарши ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Булар − дарвозабон Том Штарке, ҳимоячилар Холгер Бадштубер, Давид Алаба, ярим ҳимоячилар Франк Рибери, Арьен Роббен ва Хави Мартинес.Шунингдек, Роберт Левандовскининг ҳам майдонга тушиши сўроқ остида қолмоқда. У «Боруссия»га қарши ўйинда жағидан жароҳат олганди.
Изоҳ (0)