Британиянинг машҳур The Sunday Times нашри дунёнинг йирик саховатпеша (филантроп)лари рейтингини эълон қилди. Унга россиялик бизнесменлар Алишер Усмонов ва Роман Абрамович ҳам киритилди.
Нашр маълумотларига кўра, Усмонов 2014 йилда хайрия мақсадларига 71,2 миллион фунт стерлинг (108 миллион доллар) сарфлаган. Олигархнинг активлари қиймати 9,8 миллиард фунтга баҳоланмоқда. USM Holdings компанияси акциядори рейтингнинг саккизинчи поғонасига жойлашди ва энг йирик россиялик филантроп бўлди.
Ўтган йили 45,8 миллион фунт стерлинг маблағини хайрияга йўналтирган Роман Абрамович эса 13-ўринни эгаллади.
Рейтингда супермаркетлар тармоғи эгадоши Лорд Сейнсбери етакчилик қилди. Нашр ҳисоб-китобларига кўра, у хайрия учун 203,2 миллион фунт (309,4 миллион доллар) сарфлаган.
Изоҳ (0)