Уэльснинг Пембрукшир графлигида яшовчи муҳандис апрель бошида олд панжаларидан айрилган тошбақага ғилдираклар ўрнатди, дея хабар бермоқда BBC News. Т хоним лақабли 90 ёшли жонивор каламуш ҳужуми туфайли оёқларини йўқотган.
Каламушлар тошбақага у қишки уйқуда бўлган вақтида ҳужум қилган. Жониворнинг эгаси бўлмиш Жуд Райдер исмли аёл уни даволатиш учун минг фунт (1,5 минг доллар)га яқин маблағ сарфлаган, бироқ ветеринарлар тошбақага ёрдам бера олмаган. Шундан сўнг аёл механик муҳандис бўлиб ишловчи 37 ёшли ўғлига мурожаат қилган.
У тошбақа танасига темир ўққа уланган ўйинчоқ самолёт ғилдиракларини ўрнатиш учун дарахт елимидан фойдаланди. «Т хоним ғилдиракларни дарҳол тушуниб олди, лекин тўхташни ўрганиши учун бироз вақт керак бўлди», — деди Райдер.
Изоҳ (0)