Россиялик хакерлар АҚШ президенти Барак Обаманинг интернетдаги ёзишмаларини ўқишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда исми ошкор қилинмаган амалдорларга асосланиб The New York Times маълум қилди, деб хабар бермоқда «Эхо Москви».
Аввалроқ маълум қилинган Оқ уйнинг қатор номахфий тизимлари бузилишининг оқибатида тахмин қилинганидан жиддийроқ бўлиб чиққан. Хакерлар Оқ уй ва Давлат департаментининг махфий тизимларига кира олмаган, бироқ Обама билан доимо ёзишиб турган президент маъмурияти вакилларининг электрон почталари архивини қўлга киритган.
Айнан ушбу аккаунтларга кириш эвазига АҚШ президенти Барак Обаманинг ёзишмалари ҳам хакерларга ошкор бўлган. Президент маъмурияти вакилларининг сўзларига кўра, улар ҳеч қандай махфий маълумотларни қўлга кирита олмаган.
Изоҳ (0)