Камбоджа шаҳзодаси Нородом Ранарит автомобилига органик ўғитларни ортиб кетаётган юк машинаси келиб урилди, дея хабар бермоқда «Синьхуа» агентлиги. Олти киши, жумладан Ранаритнинг рафиқаси Оук Пхалла зарар кўрди. Шаҳзоданинг ўзига шикаст етмади.
ЙТҲ 25 апрель, шанба куни Кампонг Чам провинциясида содир бўлди. Юк машинаси кескин манёврни амалга ошириб, қироллик оиласи аъзолари ўтирган BMW билан, сўнг тансоқчилар ўтирган ҳамроҳ автомобиль билан тўқнашди.
Шаҳзоданинг рафиқаси бошидан жароҳат олиб, пойтахтдаги клиникалардан бирига келтирилган.
Изоҳ (0)