Испания ҳукумати Канар оролларидаги портлардан бирида ёниб кетган «Олег Найденов» Россия траулеридан нефть оқиб чиқиб кетиши туфайли тревога эълон қилди, деб ёзади «Коммерсант».
Мамлакатда экологик хавфнинг иккинчи даражаси жорий қилинди. Нефть доғи тарқалиб кетиши олдини олиш учун зарур барча чоралар кўрилмоқда.
Атлантика океанида траулердан 350—1 минг тонна атрофидаги ёқилғи сизиб чиққан. Ҳодиса Канар оролларидан 40 миль масофада 12 квадрат метр майдонда қайд этилган.
Изоҳ (0)