Ҳиндистон шарқидаги Биҳар штатида юз берган бўрон оқибатида 30дан ортиқ одам ҳалок бўлди, 80дан ортиғи тан жароҳати олди. Бу ҳақда Newskaz.ru хабар бермоқда.
«Сешанба куни оқшомда Биҳарнинг учта туманига ёпирилган бўрон натижасида 32 киши ҳалок бўлди, 80дан ортиғи тан жароҳати олди», - деди табиий офатларни бартараф этиш маҳаллий бошқармаси бош котиби.
Штат маъмурияти табиий офатдан жабр кўрган икки туманда қутқарув операциясини бошлаган, шунингдек, ҳалок бўлган шахсларнинг оила аъзоларига 400 минг рупий (тахминан 6,5 минг доллар) миқдорида компенсация пули тўланишини маълум қилган.
Штат бош вазири Нитиш Кумар табиий офатдан зарар кўрган ҳудудларни ҳаводан кузатган ва вазиятни шахсий назорати остига олган, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Изоҳ (0)