Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Аргентина прокуратураси мамлакат президенти Кристина Фернандес де Киршнерга нисбатан илгари сурилган айбловларни олиб ташлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: РИА Новости

Фото: РИА Новости

Аргентина федерал прокурори Хавер Де Луканинг сўзларига кўра, аввалроқ прокурор Нисман томонидан тақдим этилган далиллар етарли эмас ва Киршнернинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқ.

1994 йили Буэнос-Айресдаги яҳудий маданий марказида амалга оширилган портлаш юзасидан суриштирув олиб борган прокурор Алберто Нисман январь ойида Кристина Киршнерни, шунингдек, ташқи ишлар вазири Эктор Timeрманни омма олдида қоралаб чиққанди.

Нисманнинг баёнотига кўра, Киршнер ва Timeрман тил бириктирган ҳолда, Аргентина томонидан Беунос-Айресдаги портлашда айбдор деб гумон қилинаётган эронликларнинг «жазоси қолишлари»ни таъминлашга уринган.

Баёнотидан кўп ўтмай, Нисман ўз уйида, қонга беланган ўлик ҳолида топилди. Ҳозирча тергов бу ҳаракат қотилликмиди ёки ўз жонига суиқасд – бу борада якуний хулосага келганича йўқ.

Аргентина ҳукумати вакиллари ушбу айбловларни танқид қилиб чиқишган, президент тарафдорлари эса буни «демократияга ташланиш» сифатида баҳолашганди. Мамлакатнинг кўплаб етакчи юристлари ҳам Нисман томонидан тайёрланган айбловларни асоссиз деб, танқид қилишганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Америкалик миллиардернинг террорчига айланган набираси, Атлантикада тўқнашиб кетган икки сув ости кемаси ва АҚШнинг биринчи президентига айланган Вашингтон. Кун хр...
Дунё
Францияда поездда кетаётган йигит ўзини портлатиб юбориш билан таҳдид қилди
Спорт
“Барселона” MLS вакилини рўйхатдан ўтказишда 18 сония кеч қолган