Тель-Авивдаги Бен-Гурион халқаро аэропорти ер усти хизматлари «Боинг 737-800» йўловчи самолётининг авариявий қўнишига ҳозирлик кўрмоқда, деб ёзади ТАСС.
Қатор ОАВлар маълумотларига кўра, бунда гап El Al компаниясининг Тошкент вақти билан 9:20 да Прагага учиб кетган самолёти ҳақида бормоқда. Бортдаги йўловчилар сони 174 киши деб баҳоланмоқда.
Самолёт учиб кетгач, учиш-қўниш йўлагида аниқланган самолёт шассиси бўлаклари туфайли экипаж Тель-Авивга қайтишга қарор қилди. Ҳаво бандаргоҳига ўнлаб тез ёрдам кареталари, қутқарув хизматлари отланмоқда.
Изоҳ (0)