Европа Иттифоқи Венгриянинг «Пакш» атом электр станциясида Россия технологияси бўйича иккита ядро реактори қурилишига рухсат берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Атом энергияси бўйича «Евроатом» Европа ҳамжамияти Россия ядро ёқилғисининг ушбу реакторларга ўн йил давомида етказиб берилишини тасдиқлади.
Венгрия бош вазири Янош Лазар сўзларига кўра, Брюсселнинг «яшил чироғи» Россия-Венгрия лойиҳасини амалга оширишда «муҳим марра» бўлиб ҳисобланади, чунки Еврокомиссия ушбу битимга нисбатан шубҳа билдиришда давом этиши кутилган эди.
Изоҳ (0)