Россиянинг Биринчи каналида «Голос. Дети» шоусида томошабинлар SMS-овозлари натижаларига кўра ғолиб бўлган тошкентлик Сабина Мустаева мукофот пулини хайрияга сарфлашини маълум қилди, деб ёзади «Jtimes.ru».
17 апрель куни бўлиб ўтган финал босқичида Сабинага лойиҳанинг яна саккиз иштирокчиси рақиблик қилди. Мураббийи Максим Фадеев бўлган Сабина финалда Crazy қўшиғини куйлади.
Мукофот пулини нимага сарфлаши ҳақида берилган саволга Мустаева: «Пулни учта йўналиш бўйича хайрия учун бермоқчиман, булар меҳрибонлик уйлари, жониворлар ва ногиронлар. Бу менинг азалий орзуйим», — дея жавоб берди.
Изоҳ (0)