Тошкентда Motorola компаниясининг Moto 360 смарт-соати сотила бошлади, дея хабар бермоқда «Mobinfo.uz». Ушбу қурилма дунёда 2014 йил сентябридан сотувга чиққан бўлишига қарамай, шу пайтгача у пойтахт бозорларида кўриниш бермаган эди.
Motorola Moto 360 айлана шаклидаги 1,56 дюймли ва 320×290 пикселли дисплей, TI OMAP 3 процессори, 320 мА/с сиғимли аккумулятор, 512 Мб тезкор ва 4 Гб ички хотирага эга. Соат Android Wear операцион тизимида ишлайди.
Moto 360 смарт-соатини пойтахтдаги «Флешка» савдо мажмуасида уч хил рангда 1,4 миллион сўмдан харид қилиш мумкин.
Изоҳ (0)