Flickr асосчиларидан бири Стюарт Баттерфильд компанияси томонидан ишлаб чиқилган Slack корпоратив мессенжери инвестициявий раундни 160 миллион долларга ёпди, дея хабар бермоқда «РБК».
Янги инвесторлар миллиардер Юрий Мильнер бошқаруви остидаги DST Global инвестиция жамғармаси, шунингдек Horizon Ventures, Index Ventures, Spark Capital ва Institutional Venture Partners (IVP) бўлди. Раунддан сўнг компания 2,8 миллиард долларга баҳоланди.
DST Global Юрий Мильнер томонидан 2005 йилда ташкил қилинган бўлиб, унинг энг йирик шериги россиялик тадбиркор Алишер Усмоновдир.
Изоҳ (0)