Швейцария Украина собиқ президенти Виктор Янукович тузуми билан боғлиқ музлатиб қўйилган маблағлар юзасидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш борасидаги Украинанинг амалдаги ҳукумати юборган сўровни қаноатлантирди. Бу ҳақда EuroIntegration.com.ua хабар бермоқда.
Швейцария федерал адлия идораси вакили Фолко Галлининг маълум қилишича, айнан қанча миқдордаги маблағ музлатиб қўйилгани ҳақида адлия идорасида аниқ маълумотлар йўқ.
Галлининг қўшимча қилишича, Швейцария адлияси вакиллари «Янукович иши» бўйича йўлланган юридик сўровга илк бор ижобий жавоб бермоқда.
Швейцария биринчилардан бўлиб Украина собиқ президенти Виктор Янукович, шунингдек, унинг атрофидаги 30га яқин одамларнинг ҳисоб-рақамларини музлатиб қўйган эди.
Янукович одамларининг ҳисоб-рақамларида камида 170 миллион франк борлиги тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)