Бортида 122 йўловчи бўлган Indonesian Batik Air авиакомпанияси самолёти Индонезиянинг Макасар шаҳрига шошилинч равишда қўнди, бунга аэропорт ходимларига портлаш хавфи ҳақида хабар келиб тушгани сабаб бўлган.
«РИА Новости» ёзишича, самолёт Индонезиянинг шарқий Амбон оролидан мамлакат пойтахти Жакартага учаётган бўлган.
Маҳаллий транспорт вазирлиги матбуот котиби айни пайтда аэропортга бундай ахборот қаердан келиб тушгани ноаниқ эканлигини айтди.
Макасарга қўнгач, ҳаво кемаси изоляция қилиниб, барча йўловчилар эвакуация қилинди. Бироқ бортдан портловчи қурилма топилмади.
Изоҳ (0)