АҚШнинг Аризона штати пойтахти – Финикс шаҳридаги хонадонлардан бирида отишма оқибатида ҳалок бўлган беш кишининг жасади топилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Полиция тахминига кўра, ушбу мудҳиш ҳодиса маиший низо сабаб юз берган. «Уч эркак ва икки аёлнинг жасади топилган. Уларнинг исми ошкор этилмаяпти», - дейилади Los Angeles Times газетаси хабарида.«Оила аъзоларидан бири уйдан қочиб чиқишга улгурган, гувоҳларнинг айтишича, қариндошлар мунтазам равишда ўзаро жанжаллашиб туришган», - деди Аризона полицияси вакили.
Унинг сўзларига кўра, полиция ҳодиса жойига келганида уй эшик ва деразалари қулфлаб қўйилганини аниқлаган ва уй ичига кириш учун махсус роботдан фойдаланишга тўғри келган.
Штат маъмуриятининг маълум қилишича, ҳодиса бўйича гумонланувчилар рўйхатида фақат шу оила аъзолари бор. Полиция маълумотларига кўра, ҳодисага алоқадор бошқа бегона шахслар йўқ.
Изоҳ (0)