Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Зарафшон шаҳрида фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирига 2012-2013 йиллар ва 2014 йилнинг 9 ойи давомида раҳбарлик қилган шахснинг ҳуқуқбузарликка йўл қўйгани аниқланди, деб хабар беради «Ҳуқуқ» газетаси.

Фото: imenno.ru

Фото: imenno.ru

Қайд этилишича, у тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига зид равишда 9 миллиард 185 миллион 503 минг сўмлик харидоргир ва тез сотилувчи товарларни сотиб, савдодан тушган нақд пулни назорат-касса машинасидан ўтказмай, банк муассасасига ҳам топширмай, бошқа мақсадларда ишлатиб юборган.

Раҳбар ноқонуний қилмишларини яшириш мақсадида МЧЖнинг текширув давригача бўлган молиявий фаолияти билан боғлиқ хазина китоби, хазина ҳисоботлари, бош китоб, иш ҳақини ҳисоблаш, ишонч қоғозларини рўйхатга олиш сингари кўплаб ҳужжатларни қасддан нобуд қилган.

Қонунбузар тадбиркорга нисбатан суд ўзининг одил ҳукмини ўқиди, дейилади манбада.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов