Зарафшон шаҳрида фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирига 2012-2013 йиллар ва 2014 йилнинг 9 ойи давомида раҳбарлик қилган шахснинг ҳуқуқбузарликка йўл қўйгани аниқланди, деб хабар беради «Ҳуқуқ» газетаси.
Қайд этилишича, у тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига зид равишда 9 миллиард 185 миллион 503 минг сўмлик харидоргир ва тез сотилувчи товарларни сотиб, савдодан тушган нақд пулни назорат-касса машинасидан ўтказмай, банк муассасасига ҳам топширмай, бошқа мақсадларда ишлатиб юборган.
Раҳбар ноқонуний қилмишларини яшириш мақсадида МЧЖнинг текширув давригача бўлган молиявий фаолияти билан боғлиқ хазина китоби, хазина ҳисоботлари, бош китоб, иш ҳақини ҳисоблаш, ишонч қоғозларини рўйхатга олиш сингари кўплаб ҳужжатларни қасддан нобуд қилган.
Қонунбузар тадбиркорга нисбатан суд ўзининг одил ҳукмини ўқиди, дейилади манбада.
Изоҳ (0)