Бугун, 14 апрель куни Тошкентдаги The Bowler боулинг клубида Tashkent Open 2015 халқаро турнири бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот маркази хабар берди.
Мазкур халқаро турнирда Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Беларусь, Украина, Озарбайжон ва Қирғизистондан келган 50 нафарга яқин профессионаллар қарийиб бир ҳафта давомида ғолиблик учун баҳс юритадилар. Улар орасида Жаҳон кубоги ҳамда қатор нуфузли мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорларини ҳам ўрин олганлиги, ҳар бир баҳсни ўта муросасиз курашлар остида кечишидан далолат беради.
Турнир регламентига кўра дастлабки беш кун давомида саралаш мусобақалари ўтказилади. Ушбу мусобақаларда юқори кўрсаткичларни қайд этган 32 нафар спортчи 19 апрель куни ўтказиладиган ҳал қилувчи босқичда медаллар учун кураш олиб боради.
Изоҳ (0)