Франциянинг Аir France авиакомпаниясига тегишли Тунисга йўл олган йўловчи лайнери Парижнинг Руасси-Шарль де Голль аэропортига шошилинч равишда қўнди, дея хабар бермоқда ТАСС. Аварияли равишда қўнишга техник носозлик сабаб бўлган.
Аir France самолёти Париж — Тунис йўналиши бўйлаб учаётган бўлган. Ҳаво кемаси иккала пойтахт орасидаги масофанинг деярли учдан бир қисмини босиб ўтиб, Франциянинг Лион ва Клермон-Ферран шаҳарлари ҳудудига етганида, унинг бортидан тревога сигнали келиб тушган.
Носозликни аниқлагач, экипаж командири шошилинч равишда қўнишга рухсат сўрашга қарор қилди. Авиакомпаниядагилар айтишича, гап «аҳамиятсиз техник муаммо ҳақида бормоқда». Жабрланганлар ҳақида хабар берилмади.
Изоҳ (0)