Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украина президенти Пётр Порошенко Владимир Путинга гўёки Донбассни ўзига олишни таклиф қилгани ҳақидаги хабарларни «аҳмоқлик» деб атади. Бу ҳақда «Эхо Москвы» хабар бермоқда.

Фото: russia-insider.com

Фото: russia-insider.com

Одессада нутқ сўзлар экан, Порошенко бу миш-мишларни изоҳламаслигини айтди. Шунингдек, у журналистларга бу суҳбатни бошқа тилга олмасликни маслаҳат берди.

Эслатиб ўтамиз, Forbes вазиятдан хабардор манбаларига таяниб, 19 март куни Россия саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи идораси бюроси билан ёпиқ учрашувда Владимир Путин бизнесменларга Украина раҳбари Пётр Порошенко унга Донбассни Россия таркибига қўшиб олишни таклиф қилганини, бироқ у бундан бош тортганини гапириб берди, дея хабар берган эди.

Кейинроқ эса Украина ташқи ишлар вазирлиги спикери Евгений Перебийнис «Донбассдан чиқиб кетинг» дегани «Донбассни қўшиб олинг» дегани эмаслигини айтган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди