Сичқонлар устида олиб борилган тажрибалар сочларни суғуриб олиш соч қопламаси ўсишига туртки бўлишини кўрсатди, деб ёзади The Guardian. Гап шундаки, бундан зарар кўрган фолликулалар қўшниларига авария сигналларини юборади, натижада иммун тизимидан кучли жавоб келади.
Америкалик олимлар зарар кўрган соч илдизлари фалокат сигналини махсус оқсилларни ишлаб чиқарган ҳолда юборишини, улар жароҳат жойида иммун ҳужайралари пайдо бўлишига туртки бўлишини аниқлади. Ушбу ҳужайралар эса қўшни фолликулаларга соч ўсишини ишга тушириш вақти келганини билдиради.
Авария сигнали кучига суғуриб олинадиган сочларнинг бир-бирига нисбатан тутган ўрни таъсир қилади. Масалан, тажриба сичқонлари орқасидан турли нуқталарда жойлашган 200 та фолликулани бирин-кетин узиб кўришганида сочлар қайта ўсиб чиқмаган. Бироқ доира шаклидаги ҳудудлардан (диаметри 3—5 миллиметр) фолликулалар суғуриб олинганида эса 450 дан 1300 тагача бўлган соч толалари ўсиб чиққан.
Энди олинган натижаларни одамларда синаб кўриш қолди.
Изоҳ (0)