АҚШ президенти Барак Обама 33 та давлат раҳбарлари иштирокида жума ва шанба кунлари бўлиб ўтадиган Америкалар саммитида қатнашиш учун Панама пойтахтига етиб келди, дея хабар бермоқда «Newsru.com».
Шу муносабат билан Панама пойтахтида хавфсизлик чоралари кучайтирилди ва «Токумен» аэропортида ўта қатъий тадбирлар кўрилди.
Айни пайтда президент иш графигида режалаштирилган ягона икки томонлама учрашув — Панама президенти Хуан Карлос Варела билан музокаралар бўлиб турибди. Шунингдек Уругвай ва Коста-Рика президентлари билан ҳам қисқа учрашув бўлиб ўтиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)