Шимолий Корея яқин масофага учувчи иккита ракетани АҚШ мудофаа вазири Эштон Картернинг Сеулга ташрифи арафасида Сариқ денгиз ҳудудида учирди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Кўчма платформадан учирилган KN-06 ракеталари бир неча ўн километр учиб, денгизга қулаган. Бу турдаги ракеталар самолётларни уриб туширишга мўлжалланган.
КХДР 3 апрель куни ҳам Сариқ денгиз ҳудудида KN-02 туркумидаги тўртта ракета учирган эди.
Жанубий Корея ҳамда Ғарб давлатлари ОАВлари маълумотларига кўра, Пхеньян янги қитъалараро KN-08 туркумига кирувчи баллистик ракета ишлаб чиқмоқда.
Аввалроқ бу ҳақда Шимолий Америка ҳаво-космик мудофаа қўмондонлиги бошлиғи адмирал Уильям Гортни ҳам маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, КХДР аллақачон KN-08 ракеталарини ўз ҳудудига ўрнатиб бўлган.
Изоҳ (0)