Афғонистон шимолида суд биносининг жангарилар томонидан эгаллаб олиниши натижасида беш киши ҳалок бўлди, 28 киши яраланди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
9 апрель, пайшанба куни, номаълум қуролланган шахслар Афғонистон шимолида жойлашган Балх провинцияси Мозори-Шариф шаҳри апелляция суди биносига бостириб кирди. Маълум қилинишича, жангарилар ҳарбий кийимда бўлган.
Воқеа жойига етиб келган Афғонистон хавфсизлик кучлари ва жангарилар ўртасида отишма содир бўлган. Ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни ўз бўйнига олмаган.
Изоҳ (0)