Эрон олий етакчиси оятуллоҳ Али Хаменеий Саудия Арабистони Яманда жинояткорона қилмишларини бас қилиши кераклигини айтди, дея хабар бермоқда «Газета.ru» Agence France-Presse’га таяниб.
Аввалроқ Ямандаги хусийлар етакчиси ҳам Саудия Арабистони авиазарбаларини жиноят деб атаган эди.
Бундан ташқари, АҚШ давлат котиби Жон Керри АҚШ Эронга Ямандаги ҳарбий низонинг боришига аралашишга йўл қўймаслигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, 26 март, пайшанбага ўтар кечаси Саудия Арабистони шиа исёнчиларига қарши операция бошланганини эълон қилди, унда бошқа араб давлатлари ҳам қатнашмоқда.
Изоҳ (0)