Украина бош вазири Арсений Яценюкнинг маълум қилишича, мамлакат НАТО билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолайди, деб хабар бермоқда«Корреспондент.net».
Украина бош вазирининг сўзларига кўра, НАТО билан имзоланадиган битим тўртта лойиҳани – ҳарбий-техникавий ҳамкорлик, алоқа воситалари, янги коммуникациялар ва ахборот технологиялари бўйича кўмак беришни назарда тутади.
Яценюкнинг қайд этишича, Украина ўз қуролли кучларини «бутун дунёда тинчлик учун кураш олиб борувчи» энг кучли армия ва тузилмалар, аввало, НАТО стандартида қайта тиклаши керак.
Аввалроқ, агар зарурат туғилса, НАТО Украинага кўрсатилаётган ёрдам кўпайтириши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)