Бошни кўчириб ўтказиш бўйича операция учун илк номзод Россиянинг Владимир шаҳрида яшовчи 30 ёшли дастурчи Валерий Спиридонов бўлди, деб хабар бермоқда Daily Mail.
2015 йил февраль ойида италиялик нейрохирург Сержо Канаверо инсон бошини кўчириб ўтказиш бўйича илк операцияни 2017 йилда амалга оширишни режалаштираётганини маълум қилган эди. Бел мушаклари атрофиясидан азият чекувчи Спиридонов шифокор билан Skype орқали мулоқотда бўлган. Ушбу касаллик билан оғриган болаларнинг 50 фоизи 1 ёшдан ошмаслиги айтилади, бироқ Спиридонов 30 га кирган ва олий маълумот олиши ҳам мумкин.
Қайд этилишича, шифокор ва бемор икки йилдан буён операция шароитлари ва хавфларини муҳокама қилиб келади. Спиридоновнинг оиласи операциядан омон чиқиш имконияти камлигини билса-да, унинг қарорини қўллаб-қувватламоқда. Донор сифатида бош миясидан тузалмас жароҳат олганлар ёки ўлим жазосига маҳкум этилган жиноятчилар танланиши мумкин. Операциянинг аниқ санаси ҳозирча маълум эмас.
Изоҳ (0)