Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпанияси Россия, МДҲ, Болтиқбўйи мамлакатлари ва Грузияда яшовчи Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари, ногиронлари ва ўша даврда вояга етмаган асирлари учун 2015 йил 3 майдан 12 майгача бепул парвозлар акцияси ўтказилишини эълон қилди.
Россия ичкарисидаги бепул парвозлардан ташқари, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва ногирони тоифасидаги фахрийлар Озарбайжон, Арманистон, Белоруссия, Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Украина, Тожикистон, Латвия, Эстония, Литва, Молдова, Грузия, Россиядан шу давлатларга ҳамда Болгария, Венгрия, Польша, Германия, Руминия, Сербия, Хорватия, Австрия ва Чехияга бепул учиш имкониятига эга бўлади.
Акция «Аэрофлот» гуруҳининг шўба компаниялари рейсларига ҳам амал қилиши айтилган. Фахрийларнинг бир нафар ҳамроҳларига ҳам бепул парвоз имконияти берилади. Имтиёзли чипталарни 2015 йил 7 апрелдан 12 майгача расмийлаштириш мумкин.
Изоҳ (0)