Ҳарбий кўмак бериш тўғрисида қарор қабул қилар экан, баъзи мамлакатлар бундай қадамга жавобан Россия кўриши мумкин бўлган чоралар ҳақида ўйлаб кўриши керак. Бу ҳақда Евроиттифоқнинг Россиядаги элчиси Вигаудас Ушчацкас Verslo zinios газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Ушчацкас сўзларига кўра, ЕИ Украинадаги иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаши, мамлакатни барқарорлаштириши керак, бироқ бир вақтнинг ўзида «реалист бўлиб, ўзаро боғлайдиган умумий бир нарсани топган ҳолда Россия билан музокаралар ўтказиб, низонинг авж олишини тўхтатиш» лозим.
«Тан олиш керакки, биз Украина учун жанг қилиб, у учун жон бермаймиз ва бориб Россияни ҳам ўзгартирмаймиз», — деди дипломат.
Изоҳ (0)