АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги ва Марказий разведка бошқармаси собиқ ходими Эдвард Сноуден бюсти Нью-Йоркдаги Форт-Грин боғига ўрнатилди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net» New York Daily News газетасига таяниб.
Нашр маълум қилишича, тахминан 40 кг оғирликдаги бюст АҚШ мустақиллиги учун кураш йилларида ҳалок бўлганлар хотирасига қўйилган устунга ўрнатилган.
Ушбу акцияга ташаббускорлик қилган ҳайкалтарошлар фикрича, Сноуденнинг хатти-ҳаракатлари АҚШ мустақиллиги йўлида қурбон бўлганлар маслагига мос тушади.
Уч ҳайкалтарош бир йил давомида яратган инсталляция боғда узоқ турмади, у ноқонуний равишда ўрнатилган деб эълон қилинди ва олиб ташланди. Нью-Йорк полицияси унинг ўрнатилиши юзасидан тергов иши бошлади.
Изоҳ (0)