Қирғизистонда Иссиқкўл тубида сувости шаҳри топилди, дея хабар бермоқда «Вечерний Бишкек» нашри. Унинг қиёфаси яқинда Бермуд учбурчаги ҳудудида топилган афсонавий чўкиб кетган қитъа — Атлантидага жуда ўхшаш.
Қирғизистонлик археологлар янги кашфиёт кўплаб ғаввос ва сузувчиларни жалб қилишидан хавфсираб, ҳукуматга қонунга мувофиқ равишда «эгасиз тадқиқотчилар» фаолиятини тартибга солишни сўраб мурожаат қилди.
Шаҳар харобалари Иссиқкўл шарқий соҳилларидан 700 метр масофада аниқланган. Робот ёрдамида олинган фотосуратларда маҳобатли биноларни, жумладан тўртта улкан пирамидани кўриш мумкин.
Изоҳ (0)