Эрон махсус топшириқли бўлинмалари 6 апрель, душанба куни мамлакат жануби-шарқида бир гуруҳ террорчиларни йўқ қилди, дея хабар бермоқда ТАСС.
«Ислом инқилоби нозирлари» корпуси матбуот хизмати маълум қилишича, корпуснинг «Ал-Кудс» махсус топшириқли отрядлари хорижий разведкалар билан боғлиқ террорчилар гуруҳини қуролсизлантирган ва йўқ қилган.
Жангарилар Покистон билан чегарадош Систон ва Белужистон провинцияларида йўқ қилинган. Уларни топиш ва кузатиш бўйича операция сўнгги бир неча кунлар ичида олиб борилган эди.
Изоҳ (0)