Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков оталик ва қайноталик мақоми ҳақида сўз юритди. Бу ҳақда «Суғдиёна» газетаси хабар бермоқда.
Озодбек Назарбеков қиз узатганида йиғладими деган саволга ижодкор қуйидагича жавоб берди: «Ҳа, йиғладим. Йиғламайман деб ўйлагандим, бўлмади».
Шундан сўнг, Озодбекка қайноталик ва оталик мақомлари ҳақида савол берилди.
«Янги йил арафасидаги бир кўрсатувда қайсидир қўшиққа рақсга тушган эканман. Буни байрам кунлари такрор-такрор кўрсатишибди, – деди хонанда. – Уйга келсам, аёлим буни ўзимга қўйиб бериб, ‘Энди сизга бунақа сакраб, рақсга тушишлар ярашмайди’, деб қолди.
Қарасам, ўзимга ҳам эриш туюлиб, телевидениедагилардан шу жойини олиб қўйишларини илтимос қилдим. Мана сизга қайноталик мақоми».
Изоҳ (0)