Turkish Airlines авиакомпанияси самолёти бортида бомба портлаши хавфи туфайли шошилинч равишда қўнди, дея хабар бермоқда «РБК». «Боинг-777» 250 йўловчини олиб, Истанбулдан Сан-Паулуга учаётган бўлган.
Turkish Airlines матбуот хизмати хабарига кўра, лайнер ҳожатхонасида «бомба» сўзли мактуб топилган, шундан сўнг экипаж бортда фавқулодда вазият юзага келгани учун шошилинч равишда қўниш ҳақида эълон қилган. Самолёт Марокконинг Касабланка шаҳрига қўнган.
Изоҳ (0)