Британиялик жарроҳлар Европада илк маротаба уришдан тўхтаган юракни кўчириб ўтказиш бўйича операцияни амалга оширди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Одатда юрак кўчириш учун донор бош мия фаолияти тўхтаган, бироқ юраги уриб турган одам бўлади. Бу сафар эса юраги ҳам тўхтаб бўлган одам донор бўлган. Қайд этилишича, бундай донорларни топиш осонроқ.
Операция Кембрижшир графлигида жойлашган Папворт шифохонасида амалга оширилган.
Изоҳ (0)