2010 йил 10 апрелда Смоленск яқинида содир бўлган авиаҳалокатни тергов қилаётган Польша прокуратураси Россиянинг икки авиадиспетчерини фожиага алоқадорликда айблади. Бу ҳақда мамлакат Бош ҳарбий прокуратурасига таяниб, ТАСС хабар берди.
24 март куни Россиянинг икки фуқароси — парвозларни бошқариш гуруҳи аъзоларига айблов эълон қилиш ҳақида қарор чиқарилди. Улардан бири ҳавода бевосита хавф вазиятини яратганликда, иккинчиси ҳаво маконида билмасдан ҳалокат келтириб чиқарганликда айбланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2010 йил 10 апрелда Смоленск яқинида Польша президентининг Ту-154М самолёти ҳалокатга учраган, бортдаги 96 йўловчининг барчаси, жумладан республика президенти Лех Качинский ҳам ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)