Шимолий Атлантика альянси нуқтаи назаридан, Россия қуролли кучларида ўтказилаётган жанговар тайёргарлик бўйича кутилмаган текширувлар кўп содир бўлаётгани барқарорликни сақлаб туришга имкон яратмайди. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Voice of America радиостанциясига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Биз учун назоратни қўлдан бой беришга туртки бўлувчи вазиятлар, англашилмовчиликлар ва ҳодисаларни четлаб ўтиш муҳим. Ва тасодифий ҳарбий ўқув машқларининг тез-тез ўтказилиши барқарорликни сақлаб туришга имкон бермайди», — деди Столтенберг.
16—21 март кунлари Россия қуролли кучларнинг ҳарбий жанговарлигини текшириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борди.
Кутилмаган текширувга 38 минг нафар ҳарбий хизматчилар, 3,36 минг дона ҳарбий техника, 41 та кема, 15 та сувости кемаси, 110 та самолёт ва вертолётлар жалб этилди.
Текширувдан асосий мақсад Шимолий флотнинг Россиянинг Арктикадаги ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш имкониятини баҳолашдан иборат бўлди.
Изоҳ (0)