Fortune журнали бизнес, сиёсат, хайрия каби соҳалардаги ҳаракати билан дунёни ўзгартираётган 50 кишидан иборат «Жаҳоннинг энг буюк етакчилари» рейтингини эълон қилди.
Рейтингда дастлабки ўринларни Apple раҳбари Тим Кук, Европа Марказий банки раҳбари Марио Драги, Хитой раҳбари Си Цзиньпин, Рим Папаси Франциск I, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди эгаллаган.
Шунингдек, рейтингдан хонанда Тейлор Свифт (6-ўрин), Билл ва Мелинда Гейтс (18-ўрин), Facebook асосчиси Марк Цукерберг (25-ўрин), баскетболчи Леброн Жеймс (31-ўрин) каби инсонлар ўрин олган.
Изоҳ (0)