Американинг Apple корпорацияси раҳбари Тим Кук жиянини ўқитишга кетадиган маблағдан ташқари, ўз давлатининг барчасини хайрияга сарфламоқчи. Бу ҳақда бизнесмен Американинг Fortune журналига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб ёзади ТАСС.
Нашр ҳисоб-китобларига кўра, Кукка тегишли активларнинг умумий қиймати 800 миллион доллардан ошади. Apple раҳбари келажакда ушбу маблағни ОИТС тарқалишига қарши курашга, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ мақсадларга, шунингдек АҚШдаги иммиграция тизимини ислоҳ қилишга йўналтиради.
Кук журналга «ортиқча шов-шувсиз пулларни хайрия қилишни бошлагани, бироқ шунчаки вақти-вақти билан чеклар ёзиб бериш ўрнига, филантропияга ёндашув тизимини ишлаб чиқмоқчи эканлиги»ни айтди.
Изоҳ (0)