Араб давлатлари иттифоқдош қуролли кучларни тузиш тўғрисидаги резолюция лойиҳасини келишиб олди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
«Араб давлатлари ташқи ишлар вазирлари ҳамкорликдаги қуролли кучлар лойиҳасини келишиб олди», — дейилади «Ал Ҳадас» телеканали Twitter’ида.
Араб давлатлари ТИВ раҳбарлари сўзларига кўра, Ямандаги ҳукумат қонунийлиги четдан бўладиган кўмакни талаб этади.
26 март, пайшанбага ўтар кечаси Саудия Арабистони шиа исёнчиларига қарши операция бошланганини эълон қилди, унда яна тўққиз давлат қатнашмоқда. Ар-Риёд хусийларга қарши 100 та қирувчи самолёт ва 150 мингта аскар жўнатди.
Изоҳ (0)