«Жамоатчилик фикри» фонди томонидан сўралган россияликларнинг тўртдан уч қисми Россия президентлигига сайловларда Владимир Путин учун овоз беришга тайёр, дея хабар бермоқда «РБК».
Путинга шак-шубҳасиз ишонасизми, деган саволга иштирокчиларнинг 40 фоизи «шак-шубҳасиз ишонаман», яна 46 фоизи «эҳтимол ишонаман» дея жавоб қилди, амалдаги давлат раҳбарига 6 фоиз фуқаролар эҳтимол ишонмайди, яна 3 фоизи мутлақо ишонмайди, қолган 6 фоизи эса жавоб беришга қийналди.
Сўров иштирокчиларининг 86 фоизи Путин ўз вазифасини яхши бажараётганини қайд этди, 7 фоизи эса аксинча деб ҳисоблайди.
Изоҳ (0)