«Пахтакор» сардори Кахи Махарадзе Грузия миллий терма жамоасида биринчи ўйинини ўтказди, деб хабар беради «Stadion.uz».
Кеча, 25 март куни Тбилисидаги Борис Пайчадзе номидаги стадионда Грузия ва Мальта терма жамоалари ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
Беллашувда Махарадзе 6-рақамда ҳаракат қилди ва 90 дақиқа ўйнади. Грузия устунликка эришиб, баҳс охирларида Канкава ва Казаишвили томонидан киритилган икки тўп эвазига ғалаба қозонди.
Грузия 29 март куни Тбилисида Евро-2016 саралаш учрашувида жаҳон чемпиони Германияни қабул қилади.
Изоҳ (0)